Преамбула Барча WKF Миллий Федерациялари WKFдан 8-ДАНгача (8-ДАН ҳам) бўлган даражалар учун диплом сўраш хуқуқига эга, агар бунда номзод WKF қоидаларида келтирилган, ёш бўйича ҳамда охирги аттестациядан кейинги интервалга риоя қилган бўлса.
8-ДАНгача (8-ДАН ҳам),даражадаги WKF дипломларини олиш учун, талабгорлар WKFга ўз Милиий Федерациялари орқали сўровнома юборишлари керак.
Миллий Федерация, миллий миқёсдаги ютуқлар учун, 8-ДАНдан юқори бўлган даражаларни тақдим этиш хуқуқига эга, аммо бу WKF томондан омологация қилинмайди.
Исисно сифатида WKF ижроя қўмитаси, ўз ташаббуси билан, халқаро каратэга қўшган хиссаси учун 8-ДАНдан юқори даража тақдим этиши мумкин. Лекин қоидалар бўйича WKF МФлар ёки алохида шахслар сўрови ёки тақдимномасига биноан 8-ДАНан юқори даража бермайди.
1. ДАН тақдимот тизими1.1ДАН тақдимот тизими, практиклар, инструкторлар, карате вакилларининг шахсий ютуқларини тан олишга асосланади. 8-ДАНдан юқориси эса, Инсоннинг ўз ютуқларидан ташқари, каратэга қўшган хиссасининг тан олиниши рамзидир
1.2Миллий Федерациялар (МФ) фақатгина ўз аъзоларига ДАН даражаси тақдим қила оладилар
1.3WKF да ДАН даражасининг учта тоифаси мавжуд:
·
1чи – 8чи ДАНгача (8чиДАН ҳам) Миллий Федерациялар томонидан берилади. Миллий федерациялар аризасига биноан WKF томонидан тасдиқланади, ва WKF президенти тасдиқнома сертификатини МФ президентлари имзоси учун тақдим этади.
·
9чи ДАН ва ундан юқориси, Миллий Федерация томонидан берилади. Каратэдаги миллий миқёсдаги ютуқлар учун берилади. Улар WKF томонидан тасдиқланмайди ва тасдиқнома берилиши ҳам шарт эмас. Миллий Федерациялар томонидан берилади.
WKF Ижроя Қўмитаси томонидан бериладиган 9чи ва 10чи ДАН. Халқаро мақомда Каратэдаги ютуқлар учун. Ушбу сертификат WKF томонидан берилади.
1. Умумий талаблар 1.1WKFда ДАН даражасини олиш учун қуйидаги ёш ва вақт талаблари қўйилади:
1st ДАН (shodan)Камида 15 ёш
Камида 3 йил шуғулланган 2nd ДАН (nidan)Камида 17 ёш
1чи Данга камида 2 йил бўлган3rd ДАН (sandan)Камида 20 ёш
2чи Данга камида 3 йил бўлган4th ДАН (yondan)Камида 24 ёш
3чи Данга камида 4 йил бўлган5th ДАН (godan)Камида 29 ёш
4чи Данга камида 5 йил бўлган6th ДАН (rokudan)Камида 35 ёш
5чи Данга камида 6 йил бўлган7th ДАН (nanadan)Камида 42 ёш
6чи Данга камида 7 йил бўлган8th ДАН (hachidan)Камида 50 ёш
7чи Данга камида 8 йил бўлган9th ДАН (kyudan) Каратэдаги беқиёс ютуқлари учун мукофот10th ДАН (judan) Каратэдаги беқиёс ютуқлари учун мукофот2. Ариза топшириш жараёни 2.1Миллий Федерациялар томонидан берилганбахоларнинг тасдиқланиши:Талабгор Миллий Федерацияси президенти томонидан имзоланган, хамда WKF томондан белгиланган бадал пули тўланган аризани олгандан кейин, WKF 1
чи ДАН (shodan) дан 8
чи ДАН (hachidan)гача даража беради.
Миллий Федерация, WKF президенти офисига расмий бланкда ариза юборади. Унда номзодлар рўйхати ҳамда қуйидаги маълумотлар киритилган бўлади:
·Титул (Mr. ёки Ms.)
·Исми (Дипломда қандай кўрсатилиши керак?)
·Фамилия (Дипломда қандай кўрсатилиши керак?)
·Бериладиган ДАН даражаси
·Олдинги WKF ДАН даражаси санаси
·Туғилган йили
·Миллий Федерация почта манзили
Аризани имзолаш билан Миллий Федерация, талабгорлар МФ ва WKF талабларини бажарганлигини.
WKF Миллий федерация томонидан берилган фахрий ДАН даражаларини тасдиқламайди.
ДАН даражасини беришдаги мавжуд стандартларни қўллаб қувватлаш жавобгарлиги МФда ётади. Агар МФ тасдиқлаш талабларига жавоб бермаса, унда ушбу МФ аъзоларига ДАН даражаси тасдиқномаси беришдан бош тортилади.
1.1 МФ томонидан бериладиган 9чи ва 10чи ДАН даражалари:МФ томонидан ариза беришнинг қоидалари ва кетмакетлиги мавжуд. 8чи ДАН даражасидан юқори даражалар МФ томонидан, ушбу федерацияда каратэ ривожи учун қилган мехнатлари ва ютуқлари учун берилади. Лекин улар WKF томонидан тасдиқланмайди..
МФ томонидан 8чи ДАН даражасидан юқори даражалар WKF томонидан маъқулланиши ёки тасдиқланиши шартмас бўлса ҳам, уларни беришда МФ, WKF томонидан қўйилган ёш ва вақт оралиғига оид талабларга риоя қилиши шарт.
1.2 WKF Ижроя Қўмитаси томонидан бериладиган 9чи ва 10чи ДАН:Вақти вақти билан WKF халқаро каратэдаги ютуқлари учун 9
чи ва 10
чи ДАН даражаларини беради. Бу даражалар WKF Ижроя Қўмитаси томонидан тақдим этилади.
Минтақавий ёки Миллий Федерация президенти, WKF президенти ёки WKF ИҚ аъзоси 9
чи ёки 10
чи ДАН даражасига талабгор учун ариза бериши мумкин
Тақдимнома WKF ИҚда ёзма равишда тўлдирилган, тасдиқлаш учун зарур бўлган маълумотлар киритилган холда (3.1га қаранг), шунингдек унда шахснинг аттестациялари тарихи, хамда халқаро каратэдаги аниқ ютуқлари кўрсатилган бўлиши шарт. Ушбу тоифа учун бадал тўлови олинмайди.
WKF ИҚ барча олинган аризаларни кўриб чиқади ва WKF ИҚ аъзолари томонидан хеч қандай эътироз бўлмаса, сўровнома қаноатлантирилади.
2. Дипломлар 2.1ДАН даражасини олган номзодлар, WKF президенти ҳамда МФ президенти томонидан имзоланган тегишли диплом оладилар..
2.2МФ томонидан бериладиган 9
чи ва 10
чи ДАН даражалари учун дипломлар, фақатгина тешишли МФ томонидан берилади.
2.3WKF ИҚ томонидан берилган ДАН даражасини олган шахслар, WKF президенти ва Бош котиби томонидан имзоланган диплом оладилар.
Йўқолган ва яроқсиз холга келган Дипломлар, МФ томонидан WKFга иккиламчи (Дубликат) ариза топшириш йўли билан тикланиши мумкин. Аризада, ушбу ариза Дипломнинг дубликатини бериш хақида сўров бўлади, шу билан бирга WKF томонидан ўрнатилган бадал киритилади.