7.1Қоидабузарликлар Қуйидаги қоидабузарликлар, агар улар аниқ бўлса, эътиборга олиниши кера
:
- Оз миқдорда мувозанат йўқотилиши.
2. Асинхрон харакатлар, масалан тана харакати якунланмасдан туриб техникани тугатиш.
3. Овозли ишораларни қўлланиши (бирор бошқа шаҳс ёки жамоа аъзоси томонидан), ёки оёқлар билан полни тепиб овоз чиқариш, кўкракка, қўлга ҳамда каратэ гига уриб овоз чиқариш, ноўрин нафас чиқариш каби театрал хатти-харакатлар, Хакамлар томонидан жуда жиддий тарзда (ката бажараётганда вақтинчалик мувозанатни йўқотиш қоидабузарлиги каби) қабул қилиниши керак.
4.Ката бажариш мобайнида белбоғ бўшашиб, сонгача тушиб қолиши.
5. Бажариш мобайнида кўзбоғичлар бўшашиб, бир ёки икки кўзни очилишига сабаб бўлса.
6 .Бажариш мобайнида ушлаб турувчи боғич, спорт кўзойнаги ва бошқа шу каби жихозларнинг
ўз ўрнидан тушиб кетиши.
6. Бехуда вақтни чўзиш (узоқ юриб келиш, узоқ таъзим қилиш ёки бошлашдан олдин давомли сукут сақлаб туриш).
7.Бажариш мобайнида кўпроқ тўхтаб туриш ёки тўхтаб қолиш.
8. Йиқилишга ёки қадамни тўғирлаб олишга олиб келган мувозанатни аниқ йўқотилиши.
7.1Четлаштириш Иштирокчи қуйидаги сабаблардан бири туфайли четлаштиришлари мумкин:1.Ката номини эълон қилмаслик, катани нотўғри эълон қилиш-ёки расмий столга олдиндан ёздирилган катадан бошқа катани бажариш.
2.Ката бажарилишинг бошида ва тугатилишида таъзим бажармаслик.
3.Катани Хакамлар томонга юзланмасдан бошлаш.
4.Харакат қолиб кетиши ёки уни қўшиш, ёки катанинг бошланғич формасини ўзгартиришга олиб келадиган харакатлар қилиш.
5.Намоиш вақтида белбоғнинг бутунлай тушиб кетиши.
6. Бажариш мобайнида кўзбоғичлар юздан тушиб кетиб, бир ёки икки кўзни очилишига сабаб бўлса.
7.Бош Хакамнинг тавсияларини бажаришдан бош тортиш ёки бошқа ноўрин харакатлар қилиш (SHIKKAKU).
8.Ногиронлик аравачасида ката бажариш (К30) мобайнда соғлом оёқни ишлатиш.
9.Ката бажариш мобайнида тренер кўрсатма бериши.
10.Таснифлаш сессияси вақтида ишлатилган ва маъқулланган турли жихозлардан фойдаланиш.
11. Таснифлаш сессиясида ногиронликни нотўғри кўрсатилиши.